Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг жанубида ҳам сезилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,8 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳам сезилди.
Маълум қилинишича, ер силкиниши эпицентри қўшни республиканинг Хатлон вилоятида жойлашган бўлиб, зилзила 30 километр чуқурликда юз берган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида ерости силкинишлари бир қатор туманларда 2 балл атрофида сезилган.
Жумладан:
— Узун туманида 2 балл, 104 км.
— Денов туманида 2 балл, 112 км.
— Шўрчи туманида 2 балл, 113 км.
— Сариосиё туманида 2 балл, 115 км.
— Олтинсой туманида 2 балл, 124 км.
Мутахассислар ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг