Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакат аҳолисини заҳарли қўзиқоринлардан сақланишга чақирди.
ФВВ маълумотларига асосланиб Кун.уз нашри ёзишича, ер юзида қўзиқоринларнинг 100 000 дан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан атига 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади.
“Республикамиз ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 275 тури заҳарли ҳисобланади. Уларнинг таркибида турли хил кучли заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қўзиқоринга қанчалик ишлов берилмасин (қайнатиш, қовуриш, димлаш, дудлаш, маринадлаш), таркибидаги заҳарли моддалар йўқолиб кетмайди ҳамда ошқозон-ичак ферментлари таъсирида парчаланмайди, истеъмол қилган инсонларни заҳарланишга, оғир ҳолларда эса – ўлимга олиб келади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Республиканинг баъзи жамоа ва ширкат хўжаликларига махсус иссиқхоналарда истеъмол учун яроқли бўлган “вешенка” ва “шампиньон” қўзиқорин турларини етиштириш ва савдо қилиш учун рухсат берилган.
Маданий шароитда етиштирилаётган қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган консерва маҳсулотларига санитария-эпидемиология назорати хизмати назоратининг лабораторияларида таҳлил қилиниб, инсон соғлиги учун зарарсиз деб топилган тақдирда гигиеник сертификат берилади. Ана шундай қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни савдо шохобчаларидан харид қилиш ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
Заҳарланиш белгилари: Заҳарли қўзиқоринни билмай истеъмол қилган кишилар 6-12 соат вақт ўтганидан сўнг кўнгли айнаб, тез-тез қайт қилади. Ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, қоринда оғриқ пайдо бўлади ва бутун аъзойи бадани бўшашиб кетади.
Организмга зарари: қўзиқорин таркибидаги заҳарли моддалар жигар, буйрак, меъда ости бези ва марказий асаб тизими аъзоларини қаттиқ шикастлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди