Сергели ва Чилонзор туманларида газ вақтинча ўчирилади
1 дақиқа ўқиш1.8K

2025 йил 24-октябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ Матбуот хизмати маълум қилди.
Сергели туманида соат 10:00 дан 17:00 гача “Султонобод” ва “Хонтепа” МФЙ,
Чилонзор туманида эса соат 10:00 дан 18:00 гача “Бектўпи” ва “Ал-Хоразмий” МФЙда газ узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланади. Газ таъминоти филиали юзага келган ноқулайликлар учун аҳолиден узр сўрайди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…