Марказий банк ўтган йилда сотилган ва харид қилинган хорижий валюта тўғрисида маълумотларни маълум қилди. 2017 йил сентябрь-декабрь тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 миллион долларни сотиб олишди.
"Аҳолидан хорижий валютани солиб олиш операциялари асосий улуши Тошкент — 32 фоиз%, Самарқанд — 10 фоиз, Фарғона — 9 фоиз%, Андижон — 8 фоиз, Наманган — 7 фоиз тўғри келади", — деб таъкидлашди Марказий банкда.
Валютани аҳолига сотишга келадиган бўлсак, Ўзбекистон банклари аҳолига 56 миллион доллар сотишган. Бу жараён тўрт ой давомида доимий ижобий динамикага эга бўлди: сентябрда — 3,9 миллион доллар, октябрда — 11,9 миллион доллар, ноябрда — 17,8 миллион доллар, декабрда — 22,3 миллион доллар.
"Чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ойма-ой ўсиши, импорт қилувчи хусусий тадбиркорларнинг норасмий бозордан банк секторига ўтиши билан изоҳланади, уларнинг умумий сотишдаги улуши 60 фоиз ёки 33,5 миллион долларни ташкил қилди", — дея маълум қилишди Марказий банкда.
Банкларда доллар сотиб олиш бўйича етакчи бўлган ҳудудлар бу: Тошкент — 48 фоиз, Тошкент вилояти — 12 фоиз, Наманган ва Фарғона — 9 фоиз, Хоразм — 7 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланишда чет эл мамлакатларида ҳеч қандай чекловлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади