
Реал Мадрид ҳужумчиси Винисиус Жуниорни меҳмон стадионларда ҳар доим "иссиқ" кутиб олишади. Чоршанба куни Бильбао шаҳридаги "Сан-Мамес" стадионида ҳам вазият ўзгармади.
Иккинчи бўлим давомида бразилиялик футболчи маҳаллий мухлисларга жавоб қайтариб, уларга уч бармоғини кўрсатди. Афтидан, Винисиус бу орқали ўйин ҳисобини – 0:3ни назарда тутган.
Мазкур ҳисоб ўйиннинг якуний натижасига айланди. "Реал" Ла Лигада учта дурангдан кейин яна ғалаба йўлига қайтди.
Хаби Алонсо жамоаси ҳозирда пешқадам "Барселона"дан атиги бир очко орқада қолмоқда. "Реал Мадрид" ўзининг навбатдаги учрашувини 7 декабр, якшанба куни "Сельта"га қарши ўз майдонида ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.