
Ўзбекистондаги мактабларда қишки таътилнинг бошланиш вақти маълум қилинди. Маълумотларга кўра, қишки таътил жорий йилнинг 28 декабрда бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур қарорни эълон қилди.
Шунингдек, 2017 йилда қабул қилинган ҳукумат қарорига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг барча ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бироқ, бошланғич синфларда (1-4-синфлар) таътил 27 декабрдан, яъни шанба кунидан бошланади.
Ушбу таътил давомида ўқувчилар 14 кун дам олади, яъни 2026 йилнинг 10 январигача. 11 январь якшанба кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 12 январь кунидан бошланади.
Бу таътил ўқувчиларга тўлиқ дам олиш ва янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун яхши имконият яратади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.