17:55 / 04.10.2018
13 835

Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати ўзгарди

Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати ўзгарди
Ўзбекистон Республикасининг президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216–I-сонли Қонуни 4-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилди:

«микроқарз бериш»;

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71–II-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

12-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар уларнинг амал қилиши муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларига нисбатан қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим»;

16-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилди:

«Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.

Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас»;

еттинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча тўққизинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222–II-сонли Қарори 1-иловасининг йигирманчи — олтмишинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги йигирманчи — эллик бешинчи хатбошилар билан алмаштирилди:

«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш.
Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш.
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно.
Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.
Банк фаолияти.
Банклар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.
Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият.
Баҳолаш фаолияти.
Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.
Аудиторлик фаолияти.
Ломбардлар фаолияти.
Лотереялар ташкил этиш.
Адвокатлик фаолияти.
Божхона омборини таъсис этиш.
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.
Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш.
Геодезия ва картография фаолияти.
Ноширлик фаолияти.
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият.
Диний таълим муассасаларининг фаолияти.
Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш.
Фонограммаларни тайёрлаш.
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.
Биржа фаолияти.
Туризм фаолияти.
Улгуржи савдо.
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
Микрокредит ташкилотлари фаолияти.
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.
Риэлторлик фаолияти.
Кредит бюролари фаолияти.
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият.
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш».

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ–50-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир»;

8-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва бу қоидаларда қуйидагилар бўлиши керак:

- микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартлари;
- микромолиявий хизматларнинг миқдори, муддатлари, тўлови ва тўлиқ қиймати тўғрисидаги маълумотлар».

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилди:

«Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланади»;

14-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилди:

- «микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблашни, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундиришни, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашни тақиқлаш шарти»;
- олтинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ЎРҚ–53-сонли Қонуни 13-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилди:

«микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблашга, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундиришга, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ–400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

15-модданинг иккинчи хатбошисидаги «тегишли рухсатнома олган» деган сўзлар чиқариб ташланди;

44-модда биринчи қисмининг:
- учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташланди;
- бешинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

72-модда биринчи қисмининг:
- учинчи хатбошиси чиқариб ташланди;
- тўртинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

275-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги бешинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилди:
- «божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни бажариш учун божхона назорати зонасига кириш;
- божхона масалалари бўйича божхона органларидан ахборот ва маслаҳатлар олиш;
- товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини хабардор қилиш;
- дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона мақсадлари учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
- декларацияланадиган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона омборларига божхона назорати остида жойлаштириш»;
- бешинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисобланади;
- 277-модданинг тўртинчи — еттинчи қисмлари чиқариб ташланди;
- 278, 279 ва 280-моддалар чиқариб ташланди.

282-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
- «декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдорида суғурталаши»;
- 283-модда чиқариб ташланди;
- 284-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган малака аттестатига эга бўлган» деган сўзлар чиқариб ташланди;
- 285-модда чиқариб ташланди;
- 286-модда биринчи қисмининг «е» кичик банди чиқариб ташланди;
- 287-модда биринчи қисмининг «л» ва «м» кичик бандлари чиқариб ташланди;

291-модда биринчи қисмининг:
- саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташланди;
- ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисобланади;
- 336-модданинг биринчи қисмидаги «278» рақами чиқариб ташланди;

338-модданинг:
- иккинчи хатбошиси чиқариб ташланди;
- учинчи — бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати ўзгарди