
2 апрелда республиканинг шимолий туманларига Каспий денгизидан Туркманистон орқали нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади, бунинг натижасида Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ФВВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиққача кўтарилади.
3 апрелда республиканинг қолган ҳудудларига беқарор об-ҳаво тарқалади, Ўзбекистонда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади.
1-3 апрелда шамол тезлигининг 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
4 апрелда республика бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража илиқ атрофида бўлади.
5 апрелда республика бўйича ёмғир аста-секин кучсизланади. Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
6 апрелга ёғингарчиликсиз об-ҳаво ўрнашади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар