09:21 / 08.04.2019
3 661

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 9-12 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9 апрелда 7-12, 10-12 апрель кунлари 5-10 даража илиқ, кундузи 9-10 апрель кунлари 15-20, 11 апрель куни 17-22 даража илиқ, 12 апрель куни 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10-12 апрел кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 апрелда унинг тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 апрелда кечаси 10-15, кундузи 17-22, 10 -11 апрел кунларида кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 12 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9-11 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12 апрелда ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 апрелда кечаси 10-15, кундузи 17-22, 10 апрелда кечаси 7-12, кундузи 17-22, 11 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 12 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 9-10 апрель кунларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11-12 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 10 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 11 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ, 12 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9 ва 12 апрель кунларида ёғингарчилик кузатилмайди. 10-11 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 9 ва 12 апрель кунлари 20-25 даража иссиқ, 10-11 апрелда 18-23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. 9-10 апрелда баъзи жойларда кучли ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-10 апрелда 5-10, 11-12 апрелда 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?