09:38 / 23.04.2019
3 723

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 24-27 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 24-26 апрелда 12-17 даража, 27 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 24 апрелда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 25-27 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24 апрелда 7-12 даража, 25-27 апрелда 5-10 даража; кундузи 24-26 апрелда 13-18 даража, 27 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 24 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 25-27 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража; 25-26 апрелда 5-10 даража, кундузи 13-18 даража; 27 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 24 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 25-27 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража; 25-26 апрелда 7-12 даража, кундузи 15-20 даража; 27 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 24 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 25-27 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24 апрелда 10-15 даража, 25-27 апрелда 7-12 даража; кундузи 24-25 апрелда 13-18 даража, 26 апрелда 10-15 даража; 27 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 24-25 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 24 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 26-27 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 24 апрелда Тошкент вилоятида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 апрелда кечаси ва кундузи 5-10 даража, 25-27 апрелда кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?