17:07 / 13.05.2019
3 089

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 15-18 май кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 15 ва 18 майда ёғингарчилик кутилмайди, 16-17 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 майда момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-16 майда 17-22 даража, 17-18 майда 15-20 даража илиқ, кундузи 15 ва 18 майда 28-33 даража, 16-17 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-17 майда ёғингарчилик кутилмайди, 18 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 майда 17-22 даража, 18 майда 15-20 даража илиқ, кундузи 15 майда 32-37 даража, 16-18 майда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-17 майда ёғингарчилик кутилмайди, 18 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 15-17 майда 28-33 даража, 18 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-17 майда ёғингарчилик кутилмайди, 18 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 майда момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17 майда кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ, 18 майда кечаси 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-17 майда ёғингарчилик кутилмайди, 18 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 18 майда момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 15-17 майда 27-32 даража, 18 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди, 17-18 майда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 15-16 майда 19-24 даража иссиқ, 17-18 майда 15-20 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?