
Гидрометеорология хизмати маркази 2 - 5 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 сентябрда 12-17 даража, 5 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 2 сентябрда 25-30 даража, 3-5 сентябрда 20-25 даража иссиққача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12-17 даража, 3-4 сентябрда 15-20 даража илиқ, кундузи 2-3 сентябрда 28-33 даража, 4-5 сентябрда 23-28 даража иссиққача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12-17 даража, 3-4 сентябрда 15-20 даража илиқ, кундузи 2-3 сентябрда 27-32 даража, 4-5 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 13-18 даража, 3-5 сентябрда 15-20 даража, кундузи 2-3 сентябрда 30-35 даража, 4-5 сентябрда 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, 3-5 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-3 сентябрда 13-18 даража, 4-5 сентябрда 15-20 даража илиқ, кундузи 2-3 сентябрда 25-30 даража, 4-5 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 2-3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 10-15 даража, 3-5 сентябрда 8-13 даража, кундузи 2-3 сентябрда 17-22 даража, 4-5 сентябрда 15-20 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар