10:15 / 23.09.2019
3 588

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 24 - 27 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 8-13 даража, 25 сентябрда 10-15 даража, 26-27 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 24-25 сентябрда 22-27 даража, 26-27 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 10-15 даража, 25-27 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 24-25 сентябрда 22-27 даража, 26 сентябрда 25-30 даража, 27 сентябрда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда 10-15 даража, 25-27 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 25-30 даража, 25-27 сентябрда 29-34 даража иссиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 25-30 даража, 25-27 сентябрда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24-26 сентябрда 31-36 даража, 27 сентябрда 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 24 сентябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25-27 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 24 сентябрда 18-23 даража, 25-27 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?