3 251
Ўзбекистон қандай қилиб “New-York Times” журналистлари учун энг эсда қоларли мамлакатга айланди?
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, АҚШнинг дунёга машҳур “New-York Times” нашрида “Энг афсонавий йўлдаги 12 кун: Буюк Ипак йўли” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда газета фотожурналисти Тони Сэникола ва “Саёҳатлар” бўлими муаллифи Чарли Уайлдер ўз таассуротларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этган.
Материал ижодкорларнинг 12 кун мобайнида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бўйлаб саёҳатига бағишланган. Мазкур сафар мамлакатимиз ваколатхонаси ҳамда ушбу нашр ҳамкорлигида ўтган йил октябрь ойида уюштирилган эди.
“Марказий Осиё – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дунёнинг узоқ асрлар давомида цивилизациялар бешиги ҳисобланган, Александр Македонскийдан тортиб Чингизхонгача бўлган шахсларни ўзига жалб этган ва яқин-яқинларгача ғарбликлар бориши қийин ёки умуман ташриф буюриши имконсиз саналган ажралмас қисмидир”, — дея таъкидланади мақолада.
“Бир неча авлодлар томонидан Будда ва Зардушт ибодатхоналари, гўзал масжид ва мадрасалар, қадимги бозорлар ва беқиёс табиат манзаралари узоқ йиллар давомида “темир парда” ортига яширилган эди”, — дея таъкидлаб ўтади муаллифлар.
Нашрда эътироф этилишича, “2016 йилда ҳокимият тепасига Ўзбекистоннинг янги Президенти келиши билан Марказий Осиё минтақаси дунёга очила бошлади, қўшнилари билан транспорт-логистика ришталари яхшиланди, виза бўйича чекловлар олиб ташланди. Хусусан, 2018 йилдан бошлаб 100дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, АҚШ фуқаролари ҳам парвоз ва янги электрон визани тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистонда беш кун давомида визасиз юришлари мумкин”.
Америкалик журналистларнинг айтишларича, “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан қўшни давлатлар билан кўплаб чегара пунктлари қайта тикланди ва янгилари пайдо бўлди. Бу ғарблик туристларга қўшимча қулайликлар тақдим этди. Зеро, одатда улар минтақадаги бир нечта мамлакатга бир борганда ташриф буюришни исташади”.
Сэникола ва Уайлдер Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларининг тарихий-маданий меросига алоҳида тўхталиб ўтишган. Улар муштарийларни Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Гўри Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Лабиҳовуз, Пойи Калон мажмуалари, қадимги Мағоки Атторий масжиди ва бошқа тарихий обидалар билан таништиришади.
“Санитария ва йўл бўйидаги шароитлар, халқаро карталар учун банкоматлар чеклангани, транспортда етиб олишдаги ноқулайликлар билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, ушбу саёҳат ҳаётимиздаги энг эсда қоларли сафарга айланди ва ўшанда бу ҳеч қачон тугамаслигини хоҳладик”, — дея мақоласини якунлайди “New York Times” ижодкорлари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди