2 418
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш қайси ҳудудлардан бошланиши маълум қилинди
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 2021 йил 1 апрелдан бошланади. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ушбу эмлаш тадбирлари қайси ҳудудлардан бошланишига аниқлик киритди.
«Эмлаш тадбирлари апрель ойида вилоятлар марказлари ва катта шаҳарларда бошланади, май ойида эса туман марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилади. Июнь ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмланади» — деган у 29 март куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда.
Нурмат Отабеков эмлаш жараёни нега айнан бундай кетма-кетлик билан белгиланганига ҳам изоҳ бериб ўтган. «Коронавирус янги касаллик бўлгани, унга қарши ишлатиладиган вакцина ҳам янги ҳисобланганлиги учун нуфузи юқори бўлган даволаш-профилактика муассасалари борлигидан келиб чиқиб, уларнинг иштирокига эҳтиёж бўладиган бўлса, бу муассасаларнинг яқинлигидан келиб чиқиб, айнан мана шу кетма-кетлик белгиланган», — деган у.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосарининг маълум қилишича, Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.
Аҳолини ушбу вакциналар билан эмлаш бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда эмланувчи биринчи эмланишни қайси вакцина билан бошласа, иккинчисини ҳам айнан ўша вакцина билан якунлайди. AstraZeneca вакцинаси билан 2 маротаба, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан 3 маротаба эмлаш кўзда тутилмоқда. Яъни, вакцинация икки хил вакцинада икки хил амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»