Бугун кундуз куни ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кундуз куни ҳаво 15-17° илиқгача, жанубда 20-22° илиқгача исийди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди.
Бугун кечга томон ва эртага антициклон кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат 7-10° гача пасаяди.
30 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 12-17° илиқ атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб, кечаси ҳарорат 5-10 даража илиқгача кўтарилади, кундузи ҳаво 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш