Қозоғистонда 40 кун давомида террорчилик хавфининг «сариқ даража»си амалда бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қозоғистонда 40 кун давомида террорчилик хавфининг «сариқ даража»си амалда бўлади

Дунё 6-06-2016, 23:24 891
Қозоғистонда 40 кун давомида террорчилик хавфининг «сариқ даража»си амалда бўлади

Қозоғистон бўйлаб 40 кун давомида террорчилик хавфининг «сариқ даража»си жорий қилинди. Бу ҳақда терроризмга қарши тезкор кураш бўйича штабга асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.

"Диққат билан воқеалар ривожи кузатиб борилади. 40 кун давомида террорчилик хавфининг «сариқ даража»си амалда бўлади", дейилган хабарда.

Миллий хавфсизлик қўмитаси ва ИИВ томонидан аҳолидан шубҳали объектларга яқинлашмаслик сўралган ва бундай ҳолатларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига мурожаат этиш тавсия қилинган.

Ақтўбеда қуролли гуруҳнинг 5 июнь куни уюштирган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони 6 кишини (3 нафар ҳарбий ва 3 нафар тинч аҳоли вакили) ташкил этди. Шунингдек, аксиламалиётлар давомида 11 экстремист йўқ қилинган ҳамда 9 киши ҳибсга олинган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.