Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти йўловчиларидан бирининг жасади Қора денгиз ҳудудида топилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
"Сочи қирғоқларидан 6 километр ичкарида Ту-154 самолёти қулаши туфайли қурбон бўлган йўловчиларнинг бири жасади топилди. Жасад қутқарув кемасига олиб чиқилган", — дея маълумот берган Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Игорь Конашенков.
Адлер аэропортидан учиб чиққан самолёт бортида Россия ҳаво-космик кучларининг Суриядаги Хмеймим авиабазасида хизмат ўтаётган авиагуруҳни Янги Йил билан табриклашга йўл олган Александров номли ансамбль мусиқачилари, ҳарбий хизматчилар ва 9 нафар журналист бор эди.
Самолёт радарлардан ғойиб бўлганидан бир муддат ўтиб Сочи қирғоғидан 1,5 километр ичкарида, Қора денгизда 50–70 метр сув остида самолёт корпусининг бўлаклари топилди.
Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренконинг маълум қилишича, самолёт бортида 83 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат жойида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилмоқда, унда мудофаа вазирлиги фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади