РФ президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ давлат раҳбари Дональд Трамп мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлашди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
"Рамазон ҳайити - ислом издошлари асрлар давомида нишонлаб келадиган энг асосий диний байрамлардан бири. У Муқаддас Рамазон ойини якунлаб, чуқур ахлоқий аҳамият касб этади, у ўзида янгиланиш қувончи, мукаммалликка интилиш, эзгулик қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш кабиларни ифодалайди", - дейилади табрикда.
Шунингдек Путин мамлакатдаги диний ташкилотларнинг фаолияти самимий ҳурматга лойиқ эканини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трмап ҳам мусулмонларни ушбу муқаддас байрам билан табриклади.
"Муқаддас Рамазон ойида АҚШ мусулмонлари ҳам эзгу ва хайрли ишларда бутун дунё мусулмонларига қўшилиб қолишади", - дейилади Оқ уй мурожаатида.
Трампнинг сўзларига кўра, Ийд-Ал-Фитр "раҳмат, меҳр-шафқат ва эзгуликнинг нақадар муҳимлигини ёдга солади".
"АҚШ бутун дунё мусулмонлари билан бир қаторда бу қадриятларга содиқлигини ифодалайди", - дейилади табрикда.
Бундан ташқари, АҚШ бош котиби Рекс Тиллерсон ҳам мусулмонларни ушбу қутлуғ байрам билан муборакбод этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади