Адолат ва тараққиёт партияси вакили Мустафо Туна Туркия пойтахтининг янги мэри бўлди. Бу ҳақда «Anadolu» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Анқара шаҳар кенгашида у 104 овоз олган (максимум 136 овоздан). Қайд этилишича, мухолифатдаги Халқ-республика партияси ўз номзодини тақдим этмаганди.
Янги лавозимда Туна Мелиҳ Гекчекни алмаштиради, у ҳам Адолат ва тараққиёт партияси вакили эди. У Туркия пойтахтига 1994 йилдан буён раҳбарлик қилиб келганди. Гекчек шу йилнинг 28 октябрида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг илтимосига кўра истеъфога чиққанди.
Hurriyet нашрининг қайд этишича, Туркия шаҳарларида мэрларнинг истеъфоси Эрдўған томонидан бошланган «қон алмаштириш» жараёни билан боғлиқ. Ўтган ойда Баликесир, Бурса, Дузже, Нигде ва Истанбулда шаҳар бошлиқлари ўзгарганди. Газета маълумотига кўра, айни вақтда 1397 нафар ҳудуд бошлиқларидан (вилоятлар, шаҳарлар ва муниципалитетлар) 800дан ортиғи Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари ҳисобланишади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?