Эрдўғон қасамёд қабул қилди ва Туркияни “янги даврга олиб чиқишга” ваъда берди

  • Дунё
  • 11-07-2018, 22:21
  • 380
  • Эрдўғон қасамёд қабул қилди ва Туркияни “янги даврга олиб чиқишга” ваъда берди
    Анқарада 9 июл куни Ражаб Тойип Эрдўғонинг мамлакат президенти сифатида инаугурацияси бўлиб ўтди. Бу унинг иккинчи президентлик муддатидир, бироқ чекланмаган хокимиятга эга бўлган биринчи мандатидир: шу куннинг ўзида Туркияда бир йил муқаддам референдум орқали Конституцияга киритилган ўзгартишлар кучга кирди.

    Эрдўғоннинг оппонентлари баёнот бериб, янги сиёсий тартиб “якка хукмронлик” тизимини яратишини айтишмоқда. Бироқ Эрдўғоннинг ўзи 80-миллион аҳолига эга мамлакатига “янги давр” ваъда қилмоқда. Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия сиёсий саҳнасида 15 йилдан бери етакчилик қилиб келади — аввалига бош вазир, кейинроқ президент бўлди.

    У Анқарада мамлакат парламентида 9 июл куни қасамёд қабул қилар экан: «тарих ва буюк турк миллати олдида ўз шаъним ва қадриятим билан менга берилган ваколатдан фойдаланган ҳолда Туркия Республикаси шуҳрати ва шаънини ҳимоя қилишга қасамёд қиламан» деди.

    64-ёшли Эрдўғон 24 июнь куни президентликка қайта сайланди, расмий маълумотларга кўра у, 52,5 фоиз овоз олди. Халқаро кузатувчилар баёнот бериб, президентлик сайловларида барча номзодлар учун “тенг шароит яратилмагани”ни айтишди.

    9 июл куни бир вақтининг ўзида Эрдўғоннинг инаугурацияси билан бир қаторда мамлакатда Конституцияга киритилган ўзгартиш кучга кирди. Референдумда иштирок этган фуқороларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган ўзгартишга кўра Туркия парламент республикасидан президентлик республикасига ўтди: бош вазир лавозими бекор қилинди, парламент назоратнинг кўп қирраларидан маҳрум бўлди, президент эса катта ваколатларга эга бўлди.

    Анқарадаги тадбирга 22 та давлат раҳбари ва дунё мамлакатларининг 28та юқори лавозимли ҳукумат вакили иштирок этиши режалаштирган эди. «Туркия янги давврга йўл олди», -деди Эрдўғон 8 июль куни ўзининг инаугурацияси арафасида.

    Манба: Tnews.uz

    » » Эрдўғон қасамёд қабул қилди ва Туркияни “янги даврга олиб чиқишга” ваъда берди
    Яндекс.Метрика