00:12 / 27.07.2018
5 389

Мўғулистон марказий банки халқдан жами 8,3 тонна соф олтин сотиб олди…

Мўғулистон марказий банки халқдан жами 8,3 тонна соф олтин сотиб олди…
Олтин юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олинган. Қолаверса, бу йилги натижа ўтган йилдагига нисбатан 14 фоиз кўпчиликни ташкил этди.

Агар 23 июль якунлари бўйича ҳисобланса, аҳолидан сотиб олинган ҳар бир грамм олтин учун 97, 09 туғриқ (4 доллар) дан ҳақ тўланди.

Аҳолини ўзларидаги олтинни сотишга қизиқтириш учун марказий банк ва бошқа тижорат банклари ўзаро ҳамкорликда «Миллий олтин хазина жамғармасига» деб номланган 5 ойлик компания эълон қилди. Компания май ойида старт олган.

Айтишларича, давлат ва тижорат банкларининг аҳолидан олтин сотиб олиш жараёни август ойида авж паллага киради. Чунки август ойида уч ойлик олтин қазиш мавсуми бошланади.

Олтин қазиш билан шуғулланувчи аҳоли вакиллари 2017 йилнинг ўзида Мўғулистон марказий банкига 20 тонна соф олтин қуймасини сотишган. Бу 800 миллион долларга тенг демакдир.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мўғулистон марказий банки халқдан жами 8,3 тонна соф олтин сотиб олди…