Энди машина юрган масофасини сохталаштириш жазоланади

Энди машина юрган масофасини сохталаштириш жазоланади

Ўзбекистонда автомобилнинг юрган масофасини ўзгартириб сотиш ҳолатларига нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақдаги қонун 19 май куни маъқулланди.

Унга кўра, одометр кўрсаткичини ўзгартирган ёки қурилмани алмаштирган, аммо бу ҳақда харидорга маълум қилмаган сотувчилар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Бундай ҳолатлар Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганилади ва кейин судда кўриб чиқилади. Асосий далил сифатида эксперт хулосаси инобатга олинади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 178-2-модда билан тўлдирилмоқда. Қоида, асосан, харидорнинг мурожаати асосида аниқланган ҳолатларга татбиқ этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар