date

Қозоғистон Яқин Шарқдан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун 4 миллион доллар сарфлади

Қозоғистон Яқин Шарқдан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун 4 миллион доллар сарфлади

Қозоғистон Яқин Шарқдан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун қарийб 4 миллион доллар сарфлагани маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Нурлан Сауранбаев хабар берди.

Вазирнинг айтишича, эвакуациянинг дастлабки босқичида тахминан 4 минг киши рўйхатга олинган. Жараён бошланган пайтда эса қайтарилиши керак бўлган қозоғистонликлар сони 10 минг нафарга яқинлашган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ Яқин Шарқдан фуқароларни эвакуация қилиш якунланганини эълон қилган эди. Умумий ҳисобда мамлакатга 10 минг 275 нафар фуқаро қайтарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Яқин Шарқдан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун 4 миллион доллар сарфлади