Skoda Эпиқ электромобили тақдим этилди: Камиқдан арзонроқ ва ихчам

1 дақиқа ўқиш256
Skoda Эпиқ электромобили тақдим этилди: Камиқдан арзонроқ ва ихчам
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Skoda компанияси Камиқ моделидан арзонроқ ва ихчам бўлган янги Skoda Эпиқ электромобилини тақдим этди.
  • 24 950 фунт стерлингдан бошланадиган бу автомобил Volkswagen гуруҳининг МЕБ+ платформаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, харидорларга икки хил техник версияда таклиф этилади.
  • Янги моделнинг илк етказиб бериш жараёнлари келаси йилнинг бошида бошланиши режалаштирилган.

Skoda компанияси ўзининг янги ихчам электромобили – Skoda Эпиқ моделини намойиш этди. Ушбу автомобил бренднинг ички ёнув двигателли Камиқ кроссоверига электр муқобил сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг бошланғич нархи 24 950 фунт стерлинг этиб белгиланди. Бу эса уни анъанавий Камиқ моделидан ҳам арзонроқ қилади. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

Янги модел Volkswagen гуруҳининг МЕБ+ платформаси негизида қурилган. Дизайн жиҳатидан Skoda Эпиқ бренднинг янги "Модерн Солид" услубида ишланган бўлиб, Т-шаклидаги ёритиш чироқлари ва ўзига хос кузов чизиқлари билан ажралиб туради. Автомобилнинг юкхонаси 475 литр ҳажмни ташкил этади, шунингдек, капот остида қувватлаш кабели учун қўшимча 25 литрлик бўлинма мавжуд.

Техник жиҳатдан харидорларга икки хил версия таклиф этилади. Эпиқ 40 модели 133 от кучига эга двигател ва 37 кВ/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, 190 мил масофани босиб ўта олади. Кучлироқ Эпиқ 55 версияси эса 208 от кучи ва 52 кВ/соатлик батарея эвазига 272 милгача масофани таъминлайди. Ҳар икки вариант ҳам 10-80 фоиз қувватни 25 дақиқадан камроқ вақт ичида тўлдириш имкониятига эга.

Skoda Эпиқ функционаллиги билан ҳам эътиборга лойиқ: у ташқи қурилмаларни қувватлаш ва электр тармоғига энергия қайтариш имконини беради. Шунингдек, "Б" режими орқали рекуператив тормозланиш кучайтирилиб, бир педалли бошқарув тизими жорий этилган. Автомобилнинг илк етказиб бериш жараёнлари келаси келаси йилнинг бошида бошланиши режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?