Криштиану Роналду олтинчи бор жаҳон чемпионатига йўл олади

1 дақиқа ўқиш289
Криштиану Роналду олтинчи бор жаҳон чемпионатига йўл олади

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинез 2026-йилги жаҳон чемпионати учун якуний таркибни эълон қилди. Рўйхатдан 41 ёшли сардор Криштиану Роналду ҳам жой олди. Агар у майдонга тушса, ўз фаолиятидаги олтинчи мундиалда иштирок этиб, тарихий натижани қайд этади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мартинез Роналдонинг жамоа учун аҳамияти нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам жуда катта эканлигини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, Криштиану ҳамон юқори талабларга жавоб берадиган ва рақобатбардош футболчи бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, таркибда кутилмаган ўзгаришлар ҳам кузатилди. Клублар сафида яхши ўйин кўрсатаётганига қарамай, ярим ҳимоячилар Матеус Фернандес ва Жоау Палиньи 27 кишилик якуний рўйхатдан четда қолдирилди.

Роберто Мартинез жаҳон чемпионати шунчаки иқтидорли футболчилар тўплами эмас, балки катта психологик босим остидаги мусобақа эканлигини қайд этди. У жамоанинг муваффақияти учун индивидуал маҳоратдан ташқари, руҳий барқарорлик ва масъулият муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?