Бугун Ер яқинидан улкан астероид учиб ўтади

1 дақиқа ўқиш6.3K
Бугун Ер яқинидан улкан астероид учиб ўтади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Европа космик агентлиги маълумотига кўра, 2026JH2 деб номланган улкан астероид бугун, 18 май куни Ер ёнидан хавфсиз тарзда учиб ўтади.
  • Аризона штатидаги Моунт Леммон тадқиқот маркази астрономлари ушбу космик жисмни 10 май куни кузатган бўлиб, у Ерга энг яқин нуқтада тахминан 91 минг 593 километр масофагача яқинлашади.
  • "Апполон" синфига кирувчи ва диаметри 15 метрдан 30 метргача бўлиши тахмин қилинаётган мазкур обект ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Европа космик агентлиги — European Space Agency маълумотига кўра, яқинда аниқланган 2026JH2 номли астероид бугун, 18 май куни Ер ёнидан хавфсиз тарзда ўтиб кетади. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Аризона штати Тусон шаҳридаги Mount Lemmon тадқиқот маркази астрономлари ушбу космик жисмни 10 май куни кузатган ва унга 2026JH2 номи берилган. Астероид “Апполон” синфига киради ва Қуёш атрофида Ер орбитаси билан кесишувчи траектория бўйлаб ҳаракатланади.

Олимлар ҳисоб-китобига кўра, астероид Ерга энг яқин нуқтада тахминан 91 минг 593 километр масофагача яқинлашади. Бу Ер ва Ой ўртасидаги масофанинг қарийб 24 фоизига тенг бўлиб, ҳатто геосинхрон сунъий йўлдошлар орбитасидан ҳам анча узоқ саналади.

Richard Binzelнинг таъкидлашича, астероид нисбатан яқин масофадан ўтса-да, у ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Унинг айтишича, бундай кичик космик жисмлар Ер яқинидан тез-тез ўтиб туради ва бу одатий астрономик ҳодиса ҳисобланади.

Мутахассислар маълумотига кўра, 2026JH2 Марс ва Юпитер орасида жойлашган астероидлар камаридан келиб чиққан. Ҳозирча унинг аниқ ўлчами тўлиқ маълум эмас. Чунки оптик телескоплар асосан объектнинг ёрқинлигини қайд этади.

Тахминларга кўра, астероид диаметри 15 метрдан 30 метргача бўлиши мумкин.

Олимлар ушбу яқинлашувни хавфли ҳолат эмас, балки навбатдаги оддий космик ҳодиса сифатида баҳоламоқда. Шу билан бирга, кичик астероидлар ҳаракати вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлиги сабабли, уларнинг келажакдаги орбитасини аниқ башорат қилиш қийин экани ҳам таъкидланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?