date

AMD арзонроқ Ryzen 7 7700X3D процессорини тайёрламоқда

AMD арзонроқ Ryzen 7 7700X3D процессорини тайёрламоқда

AMD компанияси АМ5 платформаси учун янги ўйин процессори — Ryzen 7 7700X3D моделини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу янги CPU катта ҳажмдаги кеш-хотирага эга бўлган арзонроқ вариант сифатида бозорга чиқади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги процессор 8 та ядро ва 16 та оқимга эга бўлиб, 96 МБ Л3 кеш-хотира билан жиҳозланади. Унинг максимал такт частотаси 4,5 ГГс атрофида бўлиши кутилмоқда, бу эса Ryzen 7 7800X3D моделига нисбатан унумдорликнинг тахминан 5 фоизга пастроқ бўлишини англатади. Proтсессорнинг қувват сарфи 120 В даражасида сақланиб қолади.

Асосий устунлик нарх сиёсатида бўлади. Тахминларга кўра, Ryzen 7 7700X3D нархи 300 дан 350 долларгача бўлади. Таққослаш учун, ҳозирда Ryzen 7 7800X3D модели АҚШда 396 долларга сотилмоқда.

Ушбу модел AMD учун геймерлар аудиториясини кенгайтириш имконини беради. Гарчи кўп тармоқли вазифаларда Intel Коре Ultra 7 (Арров Лаке) процессорларидан ортда қолса-да, катта кеш-хотира туфайли у ўйинларда рақобатбардош самарадорликни намойиш этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » AMD арзонроқ Ryzen 7 7700X3D процессорини тайёрламоқда