22:57 / 03.03.2015
6 290

«Бунёдкор» ўз майдонида «Персеполис»га ютқазиб қўйди

«Бунёдкор» ўз майдонида «Персеполис»га ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Персеполис" клублари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.

Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, эронликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин кутилганидек "Бунёдкор"нинг ҳужумлари билан бошланди. Майдон эгалари тинимсиз рақиб дарвозаси ёнида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо, ҳисобни очиш Эрон вакилларига насиб қилди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Муҳаммад Нури белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, "Персеполис"ни олдинга олиб чиқди. Киритилган голдан сўнг "Бунёдкор" футболчилари олдинга ташланишди. Бир қанча вазиятлар юзага келсада, тўп эронликлар дарвозасига киришни истамасди.

Ўйин охирларида "Бунёдкор" кўплаб ҳужумларни амалга оширди, лекин жавоб голини ура олмади.

Шу тариқа "қалдирғочлар" гуруҳдаги биринчи мағлубиятларини қабул қилиб олишди.

ОЧЛ, 2-тур "А" гуруҳи
"Бунёдкор" - "Персеполис" — 0:1

Гол: Муҳаммад Нури (21, пен)
"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Самир Бекрич, Иван Милошевич, Шокир Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Акромжон Комилов, Достонбек Ҳамдамов, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов.
"Персеполис": Соуша Макони, Омид Алишоҳ, Майкл Уманя, Муҳсин Бенгар, Муҳаммад Нури, Меҳди Тареми, Алиризо Нурмуҳаммади, Ходи Ноурузи, Аҳмад Нуруллаҳи, Фернандо Габриель, Бабак Ҳатами.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» ўз майдонида «Персеполис»га ютқазиб қўйди