Замонавий ўйин консоллари ҳозирги кунда гаджетлар саноатида ниҳоятда кучли ҳимоя тизими билан ажралиб туради. Гарчи Sony PlayStation 4 консолининг тақдим этилганига мана қарийб 3 йил тўлган бўлса-да, ҳали ҳеч бир хакер ушбу блокбастернинг ноқонуний нусхасини бошқа ўйин консолларида ишга тушира олмаган. Бироқ тез орада ушбу тенденция ўзгариши кутилмоқда. Хитойнинг ChaitinTech компанияси Sony PlayStation приставкасининг ҳимоя тизимини бузишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар қилди.
Шу мақсадда ҳатто хитойлик шоввозлар тармоққа Sony PlayStation 4 дастурининг қароқчи версияси бошқа консолга ўрнатилгани акс эттирилган видеороликни жойладилар. Фирма дастурчилари намуна сифатида машҳур Super Mario Bros ўйинидан фойдаланишган, эксплоит эса тизимнинг браузери орқали ишга туширилган.
Ҳозирча Sony PlayStation 4 дастурининг бузилгани тўғрисида расмий маълумот мавжуд эмас. Япониянинг Sony компанияси ҳам мазкур видео юзасидан изоҳ бермаган. Бундан ташқари баъзи хабарларга кўра, консол дастуридаги заифлик Sony мутахассислари тарафидан сўнгги янгиланиш орқали ёпилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади