Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-07-2016 | 20:12 ZAMIN.UZ / Авто / 22 Июл 2016 года
2 601

Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 22 июль куни Тошкент шаҳрида навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Тахмин қилинишича, қора рангдаги Hyundai Equus ва Lacetti автомобиллари иштирокидаги ЙТҲ Тошкентнинг Кичик халқа йўлида, Шимолий вокзалдан Тошкент халқаро аэропорти томонга элтувчи йўлда содир бўлган. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Hyundai Equus ва Lacetti иштирокидаги даҳшатли ЙТҲда Hyundai Equus автмобили ҳам олд тарафидан, ҳам чап тарафидан қаттиқ шикастланган. Lacetti эса таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Олд қисми билан Hyundai Equus’га келиб урилиши натижасида Lacetti двигателининг айрим деталлари йўл бўйлаб сочилиб кетган. Hyundai Equus эса битта ғилдираксиз қолган.
Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Ҳайдовчиларнинг аҳволи ва жабрланган ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот ўрнида, Hyundai Equus 1999 йилда Hyundai ва Mitsubishi компаниялари ҳамкорлигида яратилган. Ушбу машина Корея бозорида BMW 7 ва Mercedes Benz S моделларига рақобатчи бўлиши кўзда тутилган. Equus сўзи лотинча тулпор сўзидан олинган. Мазкур автомобиль модели Яқин ва Ўрта Шарқда Hyundai Centennial номи билан машҳур. Hyundai'нинг Ўзбекистондаги расмий дилери берган маълумотларга кўра, шу русумдаги автомобиль 2015 йилда Тошкентда 100 минг АҚШ долларига сотилган.
Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Hyundai Equus ва Lacetti иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru