Volkswagen янги Transporter моделини намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-04-2015 | 12:37 ZAMIN.UZ / Авто / 17 Апрел 2015 года
1 078

Volkswagen янги Transporter моделини намойиш этди

Volkswagen янги Transporter моделини намойиш этди

Volkswagen компанияси янги моделдаги иккита прототипни автомобиль ишқибозларига намойиш этди. Улардан бири олтинчи авлод Transporter фургонидир. Модель такомиллаштирилган дизель моторларига, замонавийлаштирилган интерьер ва кенгайтирилган ёрдамчи электрон тизимларга эга, деб хабар бермоқда "Kun.uz".

Бешинчи авлод фургонидан янги модель кузов қурилиши, радиатор панжарасининг кичрайтирилганлиги, олд фараларининг шаклига кўра фарқланади.

Салондаги ускуналар панели мультимедиа тизимининг 6,33 дюймли сенсорли экранга эга бўлди. Дисплей атрофида жойлашган махсус сенсорлар ҳайдовчи ёки йўловчининг қўли мониторга яқинлашиши билан тизимни киритиш режимига ўтказади. Шунингдек, улар орқали тизимни имо-ишоралар ёрдамида бошқариш, жумладан, қўшиқлар рўйхатини “варақлаш” мумкин.

Машина 2 литрли TDI дизелли двигателлари билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг қуввати 84, 102, 150 ва 204 от кучига тенгдир. Шунингдек, автоуловга 150 ва 204 от кучига эга 2 литрли бензинли турбомоторлар ўрнатса бўлади.

Шунингдек, Volkswagen компанияси Transporter’нинг йўловчиларга ихтисослаштирилган версияси бўлмиш Multivan моделининг Generation Six деб номланган янги турини ишлаб чиқаришини маълум қилди. У олдинги авлод уловидан кузови, хромланган унсурлари, 18 дюймли ғилдирак дисклари, олд фаралари ва алькантара қопланган ўриндиқлари билан фарқланади.

Германияда янги Transporter 23 035 еврога, Multivan эса 29 952 еврога сотилиши айтилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru