Тошкент автосалонларида Cobalt, Lacetti, Matiz машиналарини бир кунда олиб чиқиш имконияти туғилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-07-2015 | 19:33 ZAMIN.UZ / Авто / 22 Июл 2015 года
4 721

Тошкент автосалонларида Cobalt, Lacetti, Matiz машиналарини бир кунда олиб чиқиш имконияти туғилди

Тошкент автосалонларида Cobalt, Lacetti, Matiz машиналарини бир кунда олиб чиқиш имконияти туғилди

Тошкентнинг айрим автосалонларида GM Uzbekistan машиналарини навбатсиз сотиб олиш имконияти туғилди, деб ёзмоқда Kun.uz.
“Сергели-Автотехсервис” АЖга тегишли Сирғали автосалонида Cobalt ва Lacetti машиналарининг биринчи ва иккинчи позицияларини хорижий валютада сотиб олиш мумкин. Бунинг учун тўловни АҚШ долларида амалга ошириш талаб этилади.

Машиналарнинг нархи:

Cobalt, 1-позиция – 27 727 000 сўм;
Cobalt, 2-позиция – 29 776 000 сўм;
Lacetti, 1- позиция – 32 621 000 сўм;
Lacetti, 2- позиция – 37 692 000 сўм.

Ушбу нархларни Марказий банк курси бўйича АҚШ долларига ўгириб, тегишли миқдордаги маблағни тўлов сифатида киритиш лозим бўлади.
Шунингдек, бошқа автосалонларга қўнғироқ қилганимизда, уларда Matiz ва Malibu автомобилларини навбатсиз сотиб олиш имконияти борлиги маълум бўлди.
Таҳририятдан: Шу ўринда, бу ахборотни олишда учраган қийинчиликни инобатга олган ҳолда, автосалонлар ҳамда машина савдоси билан шуғулланувчи компанияларга расмий сайтларда нарх-наво ҳақидаги маълумотларни фаол янгилаб туриш ҳамда телефон рақамлари орқали тўлиқ ахборот тақдим этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган бўлар эдик.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru