Google Лондонда ўзининг биринчи бренд дўконини очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-03-2015 | 13:01 ZAMIN.UZ / Бизнес / 12 Март 2015 года
861

Google Лондонда ўзининг биринчи бренд дўконини очди

Google Лондонда ўзининг биринчи бренд дўконини очди

11 март куни Лондонда Google’нинг илк бренд дўкони очилди. Дўкон Currys PC World марказида жойлашган.

Google Shop деб номланган ушбу дўконда компаниянинг исталган қурилмасини синаб кўриш ва сотиб олиш мумкин бўлади. Дўконда смартфонлар, планшетлар, хромбуклар, Chromecasts смарт-ТВ учун модуллар сотувга қўйилади. Шунингдек, дўконда учта интерактив композициялар ҳам мавжуд бўлади. Улардан биринчисида Google Earth харитаси устидан “учиш”, иккинчисида “рақамли баллон” билан чизиш, учинчисида эса Chromecastдан (Google’нинг рақамли медиаплейери) фойдаланиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, Google Shop, шунингдек, турли тадбирлар, мисол учун, очиқ эшиклар куни, болалар учун машғулотлар, турли қурилмаларнинг хавфсизлиги ва ишлаши бўйича лекциялар ўтказишни режалаштирмоқда.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru