Адель Франция-Руминия ўйинини томоша қилиш учун концертини бир неча дақиқа тўхтатиб турди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Адель Франция-Руминия ўйинини томоша қилиш учун концертини бир неча дақиқа тўхтатиб турди

Адель Франция-Руминия ўйинини томоша қилиш учун концертини бир неча дақиқа тўхтатиб турди

Англиялик машҳур қўшиқчи Адель (Адель Лори Блу Эдкинс) 10 июнь куни кечқурун Парижда концерт берди.

У Франция ва Руминия ўртасида кечган Европа чемпионатининг биринчи учрашувини бироз вақт томоша қилиш учун концертни ўртасида тўхтатган, дейилади "Кун" нашрида.

Қўшиқчи «Аккор Ҳотелс Арена» (аввалги «Берси» спорт саройи – таҳрир tribuna.uz ники) саройида бўлиб ўтаётган концерт саҳнасига ўрнатилган экран орқали ўйинни бир неча дақиқа томоша қилган ва унинг бу ҳаракати йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлган.

Le Parisien маълумотига кўра, у шунингдек, французларни қўллаб-қувватлаб «Allez les Bleus» қўшиғини куйлаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru