Баҳром Назаров Самарқанд вилоятидаги амфитеатрни тўлдира олмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Баҳром Назаров Самарқанд вилоятидаги амфитеатрни тўлдира олмади

Баҳром Назаров Самарқанд вилоятидаги амфитеатрни тўлдира олмади

6 ноябрь куни Тошкентдаги Гранд плаза меҳмонхонасида хонанда Баҳром Назаровнинг 10-11 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Шукрона” номли концерт дастури олдидан матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.

Матбуот анжуманида Баҳром Назаров журналистларни қизиқтирган барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.

Хусусан, у “чет эл хонандаси Силва Хакобянинг қўшиғини куйлаб таъзиримни едим” дейди.

"Ўзбекистондаги вилоятлар бўйлаб ўтказилган “Унутилмас кунлар” номли концерт дастури ҳақида тўхталиб, фақатгина Самарқанд вилоятидаги амфитеатрни тўлдира олмадим, бошқа барча вилоятларда концерт дастуримиз кўнглимиздагидан ҳам ортиқ бўлди. Хоразм ва Қарақалпоғистонда бўлиб ўтадиган концерт дастурига улгура олмадик. Аммо “Истиқлол” санъат саройидаги концерт дастурини ўтказиб олганимиздан сўнг, албатта бу ердаги мухлисларимиз билан дийдор кўришишга ҳаракат қиламиз. “Унутимас кунлар” номли гастрол концертимиздаги ўзимизга ишонч туфайли “Истиқлол” санъат саройида ҳам икки кун концерт беришни ният қилдик", дейди хонанда.

Матбуот анжуманидан сўнг Назаров барча журналистлар ва мухлисларини концерт дастурига таклиф қилиб қолди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru