«Даракчи» санъаткор ва бошловчиларнинг тўйлардаги «ставкалари» рейтингини тузди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Даракчи» санъаткор ва бошловчиларнинг тўйлардаги «ставкалари» рейтингини тузди

«Даракчи» газетаси таниқли санъаткор ва бошловчиларнинг тўйлардаги хизмат ҳақлари бўйича рейтингларини тузиб чиқди. Тўйларга бориш нархлари «шартли бирликлар»да кўрсатилган.

Foto: Shov-shuv.uz

Рейтингга кўра, тўйда бошловчилик хизматини кўрсатувчилар орасида биринчи ўринни Дилноза Кубаева эгаллади — у 1 «шартли бирлик» эвазига тўйни ўтказиб беради.

Ундан кейинги ўринларни эгаллаган Дилдора Рустамова, Даврон Кабулов, Райҳон Уласенова ва Жаҳонгир Мирзо 0,4 «шартли бирлик», Рихситилла Абдуллаев 0,3, Толиб Мўминов 0,2, Меҳриддин Раҳматов эса 0,15 «шартли бирлик» эвазига тўйга боради.

«Даракчи» тадқиқотига кўра, ҳозирги вақтда тўйларда навбатчиликни асосан 3—4 нафар йигит-қиздан иборат гуруҳлар олиб бораётгани, нархлари эса машҳур хонандаларникига нисбатан ҳамёнбоплиги маълум бўлди.

Хусусан, «Санъат» гуруҳи 1,5, «Шарқ» 1,2, «Караван», «Элдидо» ва «Пойтахт» гуруҳлари эса 0,6 «шартли бирлик» эвазига навбатчилик қилади. Бундан ташқари, 0,3 «шартли бирлик»ка тўйни «қизитиб» берадиган гуруҳлар ҳам бор.

Машҳур яккахон хонандаларнинг рейтинги эса алоҳида жадвал кўринишини олган. Унда ҳар бир санъаткорнинг тўйда бирров кўриниши ҳамда навбатчилик қилиши нархлари алоҳида келтирилган. «Даракчи» рейтингига кўра, таниқли хонандаларнинг тўйлардаги «ставкаси» қуйидагича:

Озодбек Назарбеков

  • Бирров: 1,2—1,5 «шартли бирлик»
  • Навбатчи: 7—10 «шартли бирлик»

Жаҳонгир Отажонов

  • Бирров: 2—2,5 «шартли бирлик»
  • Навбатчи: 4—5 «шартли бирлик»

Насиба Абдуллаева

  • Бирров: 1,5 «шартли бирлик»
  • Навбатчи: 3,5—4 «шартли бирлик»

Шаҳзода

  • Бирров: 1 «шартли бирлик»

Райҳон

  • Бирров: 0,7—0,8 «шартли бирлик»

Ботир Қодиров

  • Бирров: 0,6 «шартли бирлик»
  • Навбатчи: 3—5 «шартли бирлик»

Сардор Мамадалиев

  • Бирров: 0,5—0,8 «шартли бирлик»
  • Навбатчи: 1,5—2 «шартли бирлик»

Улуғбек Раҳматуллаев

  • Бирров: 0,5—0,6 «шартли бирлик»

Мавлуда Асалхўжаева

  • Бирров: 0,6 «шартли бирлик»

Муниса Ризаева

  • Бирров: 0,7 «шартли бирлик»

Баҳром Назаров

  • Бирров: 0,3 «шартли бирлик»
  • Навбатчи: 1—3 «шартли бирлик»

Манзура

  • Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Шоҳруҳхон

  • Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Жасур Умиров

  • Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Зиёда

  • Бирров: 0,45—0,5 «шартли бирлик»

Авазбек Олимов

  • Бирров: 0,1—0,2 «шартли бирлик»

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru