“Forbes”нинг бизнес юритиш учун қулай мамлакатлар рейтингида Ўзбекистонга жой топилмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Forbes”нинг бизнес юритиш учун қулай мамлакатлар рейтингида Ўзбекистонга жой топилмади

“Forbes”нинг бизнес юритиш учун қулай мамлакатлар рейтингида Ўзбекистонга жой топилмади

Ўзбекистон “Forbes” журнали томонидан тайёрланган бизнес юритиш учун энг яхши мамлакатлар рейтингига киритилмади. Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан журнал сайтида танишиш мумкин.

Рейтингда мамлакатлар 11 йўналиш бўйича тадқиқ этилиб, ўринларга жойлаштириб чиқилган. Йўналишлар фуқароларнинг шахсий эркинликлари даражаси, мулк ва инвестициялар ҳуқуқининг ҳимояланганлиги даражаси, нархларнинг барқарорлиги, товар ва хизматлар экспорти ва импорти йўлидаги тўсиқлар бор-йўқлиги, технологияларнинг ривожланганлик даражаси, инновацияларнинг жорий этилиши, давлатнинг бизнесга таъсири, коррупция даражаси, солиқ юки ва акциялар бозори ҳолатини қамраб олган.

“Forbes” танловига кўра, Дания жаҳонда бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат деб топилган. Ундан кейинги ўринларни Гонгконг ва Янги Зеландия эгаллаган. Ўтган йилги рейтингда Ирландия биринчи бўлганди.

АҚШ ушбу рейтингда 18-ўринни эгаллаган. Россия эса, 146 мамлакат орасида 91-ўринда қайд этилган. Қайд этишларича, Россия хомашё экспортига қатъий боғланиб қолган, мулк ҳуқуқи ҳимояси ҳали ҳам мукаммал эмас, хусусий секторга эса давлат мутассил аралашаверади.

Рейтингда собиқ СССР республикаларидан учтаси – Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусь киритилмаган. Қолган мамлакатлар орасида эса Болтиқбўйи мамлакатлари – Эстония (рейтингда 22-ўрин), Литва (24-ўрин) ва Латвия (36-ўрин) пешқадам бўлиб турибди.

Собиқ СССР республикалари орасида кейинги ўринларни Грузия (47), Арманистон (56), Қозоғистон (65), Озарбайжон (66), Молдова (77), Украина (88), Россия (91), Қирғизистон (101) ва Тожикистон (129) жой олган.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru