Балиқ (20 февраль – 20 март) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-06-2016 | 00:16 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 23 Июн 2016 года
1 678

Балиқ (20 февраль – 20 март)

Балиқ (20 февраль – 20 март)

Рамзлари: турли томонга сузиб кетаётган иккита балиқ, чиғаноқ, тўлқин.

Ранглари: қирмизи (арғувон), бинафшаранг, кўк, яшил, кулранг.

Тошлари: марварид, аметист, зумрад, сапфир, ялтироқ тош.

Гуллари: наргис, бойчечак, ясмин, бинафша, бўтакўз.

Омадли рақамлари: 6, 7, 11.

Омадли кунлари: душанба, пайшанба, жума.

Омадсиз куни: чоршанба.

20-29 февраль оралиғида туғилган балиқ буржи вакилларини Сатурн бошқаради. Улар ҳамма нарсани олдиндан режалаштиради. Аммо ҳаёт кўпинча белгиланган режалардан бир оз чекинишга мажбур қилиб туради. Мусиқани севади, айни пайтда, тартиб-интизомни ёқтиради. Айниқса, умрининг иккинчи ярмида машҳур бўлиб, муваффақиятга эришади. Қариганда роҳат-фароғатда яшайди. Маънавий қадриятларга ҳурмат билан қарайди. Аммо хаёлпарастликка берилиб, алданиб қолиши ҳам мумкин. Ичкиликбозликка ружу қўйиш эҳтимоли бор. Севги бобида идеалга интилади. Ўзаро оддий, тенг муносабатлар зерикарлидай туюлади.

1-10 март оралиғида туғилган балиқ буржи вакилларини Юпитер бошқаради. Улар доимо асабийлашиб юради. Ҳатто майда-чуйда маммолар туфайли ҳам кайфияти бузилади. Туғилганидан соғлиғи унча яхши эмас. Бағрикенг, ғамхўр. Ҳомийлари кўп. Кексайганида унга бой мерос қолади. Одамларга билвосита таъсир ўтказа олади. Оддий ҳаётда ҳам мукаммал уйғунлик бўлишини хоҳлайди. Илҳом билан ижод қилади. Ишонувчан, ичкиликдан ором олишга ҳаракат қилади. Санъатда муваффақиятга эришади. Шоирлик истеъдодига эга. Ўзини ўзи дори-дармонлар, доривор ўтлар билан даволай олади.

11-20 март оралиғида туғилган балиқ буржи вакилларини Марс бошқаради. Улар қизиққон, кўнглига келганини қилади. Ўта хаёлпарастлиги учун ҳаётга мослашиши қийин. Кўпинча ушалмас орзулар ортидан қувади. Доимо турли жароҳатлар олишдан эҳтиёт бўлиб юриши керак. Одамлар кўзидан панада ўзини тўлароқ намоён эта олади. Алданиб қолишга, хаёлпарастликка мойил. Юксак маънавият сари интилади. Дин йўлида хизмат қилишга тайёр. Турли дори-дармонлардан, кимёвий моддалардан заҳарланиб қолиш хавфи бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru