Бундан тахминан икки ҳафтача олдин шу йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган Apple Airpods симсиз наушниклари бир неча ойлик кечикишдан кейин сотувга чиқарилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Айни пайтда мазкур наушниклар дунёнинг турли мамлакатларида яшайдиган фойдаланувчилар томонидан харид қилинмоқда. Гаджетнинг дўкон расталарига қўйилганига ҳали кўп вақт бўлмади, аммо ҳозирданоқ фойдаланувчилар гаджет ғилофининг заряди тез тугаб қолишидан шикоят қилишмоқда.
Бундан аввалроқ Apple компанияси Airpods ғилофи наушникларни 24 соат давомида автоном ишлашга етадиган заряд билан таъминлаши ҳақида маълум қилган эди. Бироқ кўплаб фойдаланувчилар ғилофдаги заряд бир кечада 100 фоиздан 15-20 фоизга тушиб қолаётганини айтишган. Bluetooth фаоллигини минимум даражада ушлаб туриш ҳам ёрдам бермаяпти.
Terabayt.uz сайти қайд этишича, Apple ҳозирдан шикоят билан мурожаат қилган мижозларга гаджетни алмаштириб бермоқда. Алмаштирилган ғилофларда юқоридаги муаммо кузатилмаяпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради