Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди, дея хабар тарқатмоқда kun.uz.
Анадўлу агентлиги хабарига кўра, сиёсатчиларнинг президент қароргоҳида юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этган.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон ТИВ бўлажак учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши ҳақида хабар берганди.
Шундан сўнг раҳбарлар Туркия ва Ўзбекистон делегациялари иштирокидаги расмий тушликда бўлишган.
Туркия президентига сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси