25 декабрь куни Нурсултон Назарбоев Россияга расмий ташриф билан келди. Аввалроқ, хабар берганимиздек, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев 25 декабрь куни “Биокад” фармацевтика заводи лабораториясини ва Санкт-Петербургдаги “Диаконт” заводидаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатишди.
Бугун, 26 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Санк-Петербург шаҳрига ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан яна учрашув ўтказади.
Шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё олий иқтсодий кенгашининг (ЕОИК) сессиясида иштирок этади. Ушбу сессияда Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг маҳсулот ва хизматларнинг ягона бозорини шакллантириш жараёнини давом эттиришга оид бир нечта ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақда “Qalampir” сайти хабар берди.
Саммитнинг марказий воқеаси Евроосиё олий иқтсодий кенгашининг “Божхона тўғрисида”ги шартномасининг имзоланиши бўлади.
Маълумот ўрнида, ЕОИК – халқаро иқтисодий бирлашма бўлиб, Ягона иқтисодий майдон ва фаолият ҳамда Божхона кенгаши асосида 2015 йил 1 январдан ўз иш фаолиятини бошлаган. Айни пайтда бу ташкилотга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғисизтон давлатлари аъзо бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради