«Cоcа-Cола»нинг Санкт-Петербургдаги заводи бош менежери кўчада ўлдириб кетилган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Cоcа-Cола»нинг Санкт-Петербургдаги заводи бош менежери кўчада ўлдириб кетилган

«Cоcа-Cола»нинг Санкт-Петербургдаги заводи бош менежери кўчада ўлдириб кетилган

28-ноябрь куни Санкт-Петербург милицияси америкаликларга тегишли "Cоcа-Cола" компаниясининг Санкт-Петербургдаги заводи бошлиғи Дмитрий Сошневга қидирув эълон қилган эди. Бугун унинг жасади шаҳарнинг Фрунзе туманидаги Дунайск кўчасидан топилди. Бу ҳақида "Lifenews" хабар тарқатган.

Нашрнинг маълумотига кўра, 37 ёшли марҳум менежер гиёҳванд моддаларга ружу қўйган бўлиб, навбатдаги харидни амалга ошириш учун борганида, наркодилер томонидан ўлдирилган. Жиноятчи уни ўлдириб, ёнидаги катта миқдордаги пулни олиб, яширинган. Шаҳар милициясининг тезкор ҳаракатлари натижасида қотил бугуннинг ўзидаёқ қўлга олинган ва маҳкамага топширилган. Гумонланувчи илк тергов чопғидаёқ, бу ишни ўзи қилганини тан олган. Лекин, у кимни ўлдираётганини билмагани, шунчаки пулни тунаш мақсадида бўлганини маълум қилган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru