Суарес ва Ракитич «Барселона»нинг ғалабасини таъминлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Суарес ва Ракитич «Барселона»нинг ғалабасини таъминлашди

Суарес ва Ракитич «Барселона»нинг ғалабасини таъминлашди

"Барселона" Испания чемпионатининг 25-тур баҳсини сафарда ўтказди ва "Гранада" устидан ғалаба қозонди. Каталонияликлар бу ўйинда катта куч билан ўйнашмади. Шунчаки маҳорат эвазига ғалаба қозонишди.

Ўйин темпи унчалик юқори бўлмади. Месси ва Неймар ўз даражасида ўйин кўрсатишмади. Иван Ракитич ва Луис Суарес эса яхши ўйнашди. "Барса"нинг голлари ҳам бу икки футболчи фаоллиги эвазига юзага келди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Альба узатмасидан сўнг Суаресни жарима майдончасига ичига ўткир бурчак остида зарба йўллади. Ҳимоячи эса тўпни қайтарди, аммо Ракитич осонгина дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг бошида Суарес Ракитич билан "девор" ўйнаб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Бартранинг қўполлиги эвазига "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланди ва ҳисоб қисқарди. Ушбу гол каталонияликларнинг хотиржамлигига чек қўйди. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида Ракитич яна Суаресни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Уругвайлик футболчи дарвозабонни алдаб ўтди ва ўзи бемалол дарвозани ишғол қилиши мумкин бўлган вазиятда тўпни Мессига берди. Лео бўш дарвозани муаммосиз ишғол қилди.

Шундан сўнг ҳам Неймар, Месси ва Педрода бир қанча голли вазиятлар бўлди, аммо улар имкониятдан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, "Барса" ва пешқадам "Реал" очколари орасида бир очколик фарқ қолди. Мадридликлар эртага ўз майдонларида "Вильярреал"ни қабул қилишади.

Испания чемпионати, 25-тур
Гранада – Барселона 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 25 Ракитич, 0:2 – 48 Суарес, 1:2 – 53, пенальти Рико, 1:3 – 70 Месси.
Гранада – Оласабаль, Кала, Бабен, Фулькье, Ньом, Маркес (Рочина, 67), Итурра, Ибаньес, Рико, Бангура (Кандеяш, 79), Кордоба (Саксесс, 78).
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бартра, Альба, Матье (Бускетс, 75), Хави (Рафинья, 65), Маскерано, Ракитич, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 79).
Огоҳлантиришлар: Маркес (3), Суарес (15), Неймар (55), Матье (58).

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru