Тошкентда туғилган футболчи Англияда кўрикдан ўтмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-07-2016 | 10:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Июл 2016 года
1 187

Тошкентда туғилган футболчи Англияда кўрикдан ўтмоқда

Тошкентда туғилган футболчи Англияда кўрикдан ўтмоқда

Асли Тошкентда туғилган Нигерия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Питер Одемвингие ўз кучини яна Англия чемпионатида синаб кўришга қарор қилди, дея хабар беради "sports.uz".

35 ёшли футболчи бу гал "Халл Сити" таркибидан жой олишга уринмоқда. Тажрибали форвард жамоанинг мавсумолди ўртоқлик учрашувиларида иштирок этиб, ўз имкониятларини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Одемвингие ўтган мавсумни қуйи лига "Бристоль Сити" сафида ўтказиб, еттита ўйинда рақиблар дарвозасига иккита гол урган эди.

Питер 1981 йилнинг 15-июлида Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru