07:13 / 25.04.2024
584

Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда?

Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда?
Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов, баъзи маълумотларга кўра, қурилиш компанияларидан ҳарбий бўлимдан шартномалар олиши учун «космик миқдорда пора» олган. Бу ҳақда Baza Телеграм канали тергов органларидаги манбага асосланиб хабар берди.

«Терговчиларнинг сўзларига кўра, Иванов уларга шартномалар тузишда ёрдам берган ва бунинг эвазига уларнинг хизматларидан текин фойдаланган. Унинг иши «ҳаммани даҳшатга соладиган космик миқдордаги пора» билан боғлиқ», деб ёзади канал.

Поранинг аниқ суммаси маълум қилинмаган. Шу билан бирга, вазир ўринбосарининг адвокатлари канал билан суҳбатда Иванов олган пора миқдори уйдирма эканини даъво қилмоқда.

Тергов фикрича, Иванов сўзнинг одатий маъносида, масалан, конвертларда пора олмаган, лекин компаниянинг жуда қиммат хизматларидан текин фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрел куни Россия ОАВларида Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов коррупцияда айбланиб қўлга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Иванов иши, Россияда сўнгги пайтларда кўтарилгани йирик коррупциявий можаро сифатида кўрилмоқда. Айрим таҳлилчиларга кўра, мазкур қўлга олишда мудофаа вазири Сергей Шойгуга қарши «ўйин элементлари» ҳам бор.

Иванов 2012 йилда Москва вилояти ҳукумати раиси ўринбосари этиб тайинланган. 2013–2016 йилларда — АО «Оборонстрой» («Мудофаақурилиш» АЖ) бош директори.

2016 йил майида президент фармони билан мудофаа вазирига ўринбосар этиб тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда?