Санжар Турсунов Украина чемпионатида турнинг рамзий терма жамоасига киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 23:37 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Март 2015
845

Санжар Турсунов Украина чемпионатида турнинг рамзий терма жамоасига киритилди

     Санжар Турсунов Украина чемпионатида турнинг рамзий терма жамоасига киритилди

Украинадаги Football.ua нашри Украина чемпионати 16-турида яхши ўйин намойиш қилган футболчилардан рамзий терма жамоа тузди. Ушбу терма жамоадан "Ворскла" клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ҳам ўрин олган.

"Санжар Турсунов "Ворскла" таркибида "Говерла"га қарши кечган учрашувда ўзини кўрсата олди. "Ворскла" учун стандарт вазиятлар ва тезкор ҳужумларнинг ўрни катта. Бу борада Санжар Турсунов қай даражада бебаҳо эканини таъкидлаб ўтиш шарт.

Турсунов ҳар икки голли ҳужумда иштирок этди ва яна бир қатор вазиятларда ўйинни кучайтиришга муваффақ бўлди", - дейилади Football.ua томонидан Санжар Турсуновга берилган таърифда.

Манба: www.uff.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru