18:30 / 24.11.2016
6 092

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 14 поғона пастлади

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 14 поғона пастлади

Ушбу рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси аввалги ой рейтингидаги ўрнидан 14 поғона пастлаб, 62-ўриндан жой олди.

ЎФФ расмий сайти хабарига кўра, ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 558ни ташкил қилмоқда.

Октябрь ойи рейтингида Ўзбекистон Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган бўлса, бу сафар қитъа термалари орасида 6-ўринда.

Осиё мамлакатлари орасида етакчиликни ҳамон ўзида сақлаб турган Эрон 3 поғона пастлаб, 30-ўринга тушди. Жанубий Корея эса, аксинча, 7 поғона кўтарилиб, 37-ўринга чиқиб олди. Шунингдек, Япония (45-ўрин, +6, Австралия (48, - 8) ва Саудия Арабистони (56, -2) терма жамоалари Ўзбекистондан юқори ўринларни эгаллаган.

Жаҳон Чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Хитой, Қатар ва Сурия терма жамоалари мос равишда 83, 88 ва 94-ўринлардан жой эгаллаган.

Жаҳоннинг умумий рейтингда Аргентина терма жамоаси етакчилик қилишда давом этмоқда. Бразилия 1 поғона кўтарилди ва 2-ўринга чиқиб олди. Натижада Германия 3-ўринга тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 14 поғона пастлади