Ўзбекистон – Франция 3:0 » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-12-2014 | 13:11 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Декабр 2014 года
1 056

Ўзбекистон – Франция 3:0

Ўзбекистон – Франция 3:0

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Вакилларимиз нимчорак финалда Францияга қарши баҳс олиб боришди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 9-дақиқасида Қудрат Худойқулов ҳисобни очган бўлса, Муҳаммадазиз Арапов биринчи бўлим тугаши арафасида ҳисобни мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда Ҳайдарали Турсунбоев ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси ЖЧнинг чорак финал йўлланмасини йўлга киритди. Терма жамоамиз энди ярим финал йўлланмаси учун 6-декабрь куни, нимчорак финалда Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Анголага қарши майдонга чиқадилар.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru