Габонда Мессининг кафт изи туширилган тош ўғирлаб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-07-2015 | 20:06 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Июл 2015 года
696

Габонда Мессининг кафт изи туширилган тош ўғирлаб кетилди

Габонда Мессининг кафт изи туширилган тош ўғирлаб кетилди

Габонда футболчи Лионель Мессининг кафти изи туширилган тош ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «Sports.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Аргентиналик юлдуз икки ҳафта аввал Габон президенти Али бен Бонго Ондимбанинг таклифига биноан мамлакатга ташриф буюрган ва Порт-Жантилдаги янги стадионнинг тамал тошини қўйишга иштирок этганди.

Куни кеча унинг кафти туширилган тош йўқолди. Хабар беришларича, маҳаллий полиция ҳозирги вақтда мазкур тошни қидириш билан банд.

Қайд этиш жоиз, Мессининг Габонга ташрифи турли салбий воқеалар билан ёдда қолди. Жумладан, футболчи мазкур ташрифи учун бир неча миллион доллар тўлов пули олгани ҳақида хабар берилди.

Шунингдек, Месси соқолини олмай, калта иштонда келгани ҳам габонликларга маъқул келмади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru